Хориж матбуоти Ўзбекистон ҳақида
Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал ибн Фарҳон ибн Абдуллоҳ вазирликнинг Ар-Риёд шаҳридаги идорасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловни қабул қилди.
Мазкур учрашув тафсилоти Саудиянинг етакчи ахборот агентлиги, ЎзАнинг яқин ахборот ҳамкори "SPA", шунингдек, 1500 дан зиёд ноширни қамраб олган янгиликлар платформаси “NABD” саҳифаларида кенг ёритилди.
Нашрлар суҳбат чоғида икки томонлама муносабатни барча соҳаларда янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари, минтақавий ва халқаро майдондаги ўзгаришлар, бу борада биргаликда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, қўшма ва кўп томонлама мувофиқлаштиришни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинганини таъкидлаган.
Муҳаррама Пирматова,
ЎзА