Хоразмда Ўзбекистон кубоги старт олди
Урганч шаҳрида ёшлар (йигит ва қизлар) ҳамда ўсмир йигит-қизлар ўртасида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси старт олди.
Мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган маҳоратли велоспортчилар иштирок этмоқда.


Спортчилар ўртасидаги баҳслар 15-19 сентябр кунлари бўлиб ўтади.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири