Хоразм журналистикасининг беш йиллик фаолияти сарҳисоб қилинди
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлимининг навбатдаги умумий ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Шуҳрат Орипов иштирок этиб, очиб берди. У ўз сўзида миллий журналистика ривожига хоразмлик кўп сонли ижодкорларнинг ҳам қўшаётган салмоқли ҳиссалари борасида алоҳида тўхталди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида 2021-2025 йиллар давомида уюшманинг вилояти бўлими фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тингланди.

Тадбир давомида бўлим бошқарувининг янги таркиби, тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг навбатдаги Конференциясига делегатлар сайланди. Шунингдек, бўлимнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ҳам тасдиқланди.
Йиғилишда кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилингач, уюшмага янги аъзо бўлган ижодкорларга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА