Хоразм вилояти бўйлаб чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан “Инсон қадри учун!” шиори остида барча туман ва шаҳарларда даволаш-профилактика муассасалари ҳамда тиббиёт бирлашмаларининг тор доирадаги мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинмоқда.
[gallery-12742]
Ана шундай тиббий кўриклардан бири Урганч шаҳридаги 2-сонли оилавий поликлиникада бўлиб ўтди. Вилоят тиббиёт марказлари ва шаҳар тиббиёт бирлашмасидан ташриф буюрган шифокорлар 400 нафардан зиёд фуқарони кўрикдан ўтказди. Касаллик аниқланган фуқароларга амбулатор ва стационар муолажалар тавсия қилинди. Бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Кўриклар давомида 40 ёшдан ошган фуқароларда эндокрин ва юрак қон- томир касалликлари скрининги амалга оширилди. Шунингдек, мобиль маммографда 45 ёшдан ошган аёллар кўкрак бези саратонига текширилди. Мобиль офтальмологик автобусда фуқароларнинг кўриш қобилиятидаги муаммолари аниқланиб, зарур тавсиялар берилди. Кўчма қон қуйиш маркази донорлик қилиш иштиёқидаги юртдошларимиз хизматида бўлди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА