Хонқа туманида ғалла ўрим-йиғими бошланди
Хоразм вилояти Хонқа туманидаги “Матяқубов Акмал” фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланиши муносабати билан амалий семинар ўтказилди.
Фермер хўжалигининг 34 гектардан ортиқ майдонида парваришланган буғдой пишиб етилди ва ҳосилни йиғиб олиш ишларига киришилди.
[gallery-29763]
Семинарда ғалла ҳосилини қисқа муддатларда ва нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш, замонавий техникалардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маълум қилинишича, жорий йилда туманда 3,5 минг гектардан ортиқ майдонда ғалла етиштирилган. Айни пайтда барча ҳудудларда ўрим-йиғим ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Беҳзод САИДОВ (сурат ва видео), ЎзА