Хонатлас – миллий қадриятларимиз тимсоли
Сурхондарё вилоятида миллий қадриятларимизни кенг тараннум этадиган анъанавий “Хонатлас” фестивали ўтказилмоқда.
Олтинсой туманида бўлиб ўтган тадбир “Хонатлас –миллий қадриятларимиз тимсоли” шиори остида ташкил этилди.

Байрамона руҳда бошланган фестивалда тумандаги барча маҳаллалар хотин-қизлар фаоллари, турли соҳаларда меҳнат қилаётган аёллар, отинойилар, уй бекалари, қизлар иштирок этди.

Тадбирда эгнидаги миллий либослари билан фестивалга ўзгача файз, жило улашган хотин-қизлар бир-биридан кўркам ва чиройли, чўғдек товланувчи атлас, адрас матоларини, миллий кийимларнинг замонавий услубдаги андозаларини кенг намойиш этди. Гўзал урф-одат ва ноёб қадриятларимиз тарғиб қилинди. Ёшларга миллий услубда замонавий кийиниш тавсия этилди. Фольклор жамоаларининг миллий қадриятларимиз улуғланган нафис куй-қўшиқлари фестивалга ўзгача файз улашди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири