Хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда
Ширин шаҳрининг Фарҳод маҳалласидаги қуёш панелли хонадонларнинг бирида электр энергиясини иқтисод қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича семинар ўтказилди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари, шаҳар секторлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари ва маҳалла фаоллари ҳамда шаҳардаги тадбиркорлик субъектлари иштирок этган семинарда қайта тикланувчи энергия манбалари, уларни ўрнатган истеъмолчиларга берилаётган имтиёзлар, қуёш панеллари ўрнатилиши натижасида энергоресурсларни тежаш билан бирга, нафақат харажатларни камайтириш, балки даромад олиш мумкинлиги хусусида сўз юритилди.


Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари ва банк ходимларидан жавоблар ва керакли тавсияларни олди.
Шу куни Ширин шаҳрининг Фарҳод маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи У.Бердиқуловнинг хонадонига 3 кВт.ли қуёш панеллари ўрнатилди.



Ғулом Примов, ЎзА мухбири