“Хон-Атлас” - қадриятларимиз тимсоли (+видео)
Мана бир неча йилдирки, "Хонатлас" миллий фестивали бутун Республика бўйлаб ананавий тарзда ўтказиб келинмоқда. Миллий атлас ва адрасларимиз руҳиятни тетиклаштирувчи, кайфиятни кўтара олиш каби хусусиятларга эга. Бу либосни эгнига кийган аёлларда ҳаё билан ғурур ўзининг баланд чўққисига чиқиб олади. Ипак жилосида ватаннинг рангларга кўчган шуъласи нур таратади.
Ўзбекистонда "Атлас байрами" - анъанавий тўқимачилик фестивали 2015 йилдан буён кенг нишонланиб келмоқда. Жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Марғилонда "Атлас байрами" VI Халқаро анъанавий тўқимачилик фестивали бўлиб ўтади. Шунингдек, 9 cентябрдан Республика миқёсида "Хон-атлас байрами"ни нишонлаш бошланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ELUW2Mc2Srw" title="“Xon-Atlas ” - qadriyatlarimiz timsoli" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Тадбирнинг ўтказилишидан асосий мақсад - ёшлар орасида кийиниш маданиятини ривожлантириш, миллий кийимларнинг замонавий услубдаги андозаларини яратиш, турли соҳаларда фаолият юритаётган аёлларнинг кийиниш услуби борасида тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадбир давомида машҳур дизайнерлар томонидан либослар намойиши бўлиб ўтди.
Бундан ташқари халқ оғзаки ижоди, лапарлар, халқ қўшиқларини куйлаётган турли анъанавий фольклор гуруҳларнинг куй-қўшиқларини тинглаб одамни баҳри дилинг яйрайди. Беихтиёр тадбир иштирокчиларининг кўзларидаги қувонч ва шодликни кўриб ана шундай гўзал қадриятлари сақланиб қолган юртга фақат байрамлар ярашади дегинг келади.
М.Турдалиева, H.Абдувоитов (видео), ЎзА