Хоккейчиларимиз Қозонда Қозоғистон ва Қирғизистон жамоаларини мағлуб этди
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида 3х3 шаклида ўтказилаётган Ислом давлатларининг IV халқаро хоккей турниридаги иштирокини Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли бошлади.
Қозон шаҳридаги “Татнефть Арена” мажмуасида ўтаётган турнирнинг илк ўйинида хоккейчиларимиз Қозоғистон жамоасини 9:5 ҳисобида мағлуб этди.
Юқори даражадаги тайёргарлик, жамоавий руҳ ва ғалабага бўлган иродасини намойиш этган Ўзбекистон жамоаси иккинчи баҳсда Қирғизистон терма жамоаси билан рўбарў келди.
Юқори тезлик, ҳар бир шайба учун курашиш руҳида кечган машаққатли ўйинда ҳамюртларимиз Қирғизистон жамоасини 4-3 ҳисобида мағлуб этди.
IV халқаро хоккей турнири 24 июнга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА