Ҳоким ёрдамчисидан бир савол...
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тақдим этилган маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида тузилган далолатномани ўзгартирса ёки қайтадан тузса бўладими?
Мазкур саволга Марказий банкнинг Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти бошқарма бошлиғи Турғун Ҳакимов жавоб беради.
- Ҳоким ёрдамчиси томонидан тақдим этилган маҳсулот етказиб берилганлиги тўғрисида ўрганиш натижасида тузилган далолатномаси масъул тижорат банклари ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан бекор қилиниши мумкин. Далолатномани рад этиш юзасидан масъул тижорат банклари филиаллари ҳамда Агентликнинг ишонч телефонларига мурожаат қилиш лозим.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА