Ҳоким стипендияси ғолиблари
Нурчилар маскани Ширин шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Ширин шаҳар ҳокимининг 2024 йил 15 февралдаги “Ширин шаҳар умумий ўрта таълим мактабларида “Ҳоким стипендияси”ни жорий қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Шу муносабати билан шаҳар умумтаълим мактабларида “Ҳоким стипендияси” учун фан олимпиадаси ўтказилди. Унда шаҳардаги мактабларнинг жами 105 нафар иқтидорли битирувчи ўқувчиси иштирок этди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни 4-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Илёс Эгамбердиев, 2-ўринни 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Озода Ғаниқулова, 3-ўринни 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Рухшона Насибқулова эгаллади.

Ғолиблар Ширин шаҳар ҳокими Н.Ҳазратқулов томонидан I, II, III даражали диплом ҳамда 1 500 000, 1 000 000, 500 000 сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланди.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири