Ҳоким битирувчи ёшлар билан учрашди
Навоий вилояти Навбаҳор тумани Кескантерак маданият марказида туман ҳокими Азамат Ўроқов битирувчи ёшлар билан учрашди.
Тадбирда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва ундан фойдаланиб, муваффақиятга эришаётган ёшлар ҳақида сўз юритилди. Жорий ўқув йилида тумандаги 1072 нафар битирувчилардан 37 нафари ўқишни олтин, 5 нафари кумуш медаль билан якунлади. Шунингдек, 40 нафардан ортиқ ўқувчилар муддатдан олдин олий ўқув юрти талабаси деган номга эга бўлди.

Бундан ташқари, битирувчиларнинг 51 нафари миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритди. Ўтказилган фан олимпиадасининг Республика босқичида 34-мактаб битирувчиси Достон Тоғаев география фанидан 1-ўринни, 15-мактаб битирувчиси Дилором Исмоилова биология фанидан 3-ўринни эгаллади.


2023 йилнинг 30-31 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Ал-Хоразмий Халқаро олимпиадасида 21-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Шаҳзод Қўчқоров математика фанидан 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди.
Учрашувда улкан ютуқларни қўлга киритган ўқувчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА