“Хитроу” энди Европадаги энг машҳур аэропорт эмас
Лондондаги “Хитроу” аэропорти “Европада энг машҳур” мақомидан айрилди, дея хабар берди TASS ахборот агентлиги.
Маълум бўлишича, у Европанинг энг машҳур аэропортлари рўйхатида 10-ўринни эгаллади. Пандемиядан олдин “Хитроу” рейтингда етакчилик қилаётган эди.
Мазкур йил августда “Хитроу” шаҳрида атиги 19 ярим минг рейс амалга оширилган. Aмстердамдаги “Схипхол” аэропорти 33 минг рейс билан рекорд ўрнатди ва биринчи ўринни эгаллади.
Европадаги энг гавжум аэропортлар – “Aнталья”, “Aфина”, “Барселона”, “Мадрид”, “Мальорка”, “Истанбул” ва “Франкфурт” бўлди.
Шундай бўлса-да, ўтган ой “Хитроу”да йўловчилар оқими 2,2 миллион кишига етди. Бу 2020 йилнинг баҳоридан буён энг юқори кўрсаткичдир.
Тhе Times нашрининг хабарига кўра, Европанинг кўплаб аэропортларида бу кўрсаткич “Хитроу”га қараганда анча тез ўсиб бормоқда. Боиси, Буюк Британияга чет элдан кириб келиш талаби бошқа Европа мамлакатларига қараганда анча мураккаб эди.