Хитойда кемалар тўқнашиб кетди
Хитойнинг Чжэцзян вилоятида жойлашган Чжоушань оролларида иккита кема тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна икки киши бедарак йўқолди, дея хабар берди Zhongguo xinwenwang нашри.
Ҳодиса оролларнинг шарқий қисмида содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси Панамада рўйхатдан ўтган юк кемаси ва Хитой балиқ овлаш кемаси экани маълум қилинди.
Қутқарувчилар сувдан тўрт кишини топган, бир киши эса ҳалок бўлган, икки нафар фуқаро йўқолганлар рўйхатида турибди.
Яқин атрофдаги қирғоқ қўриқлаш кемалари, балиқчилик ва бошқа фуқаролик кемалари қидирув-қутқарув ишларига жалб қилинган. Фавқулодда вазиятда юк ташиш вақтинча чеклангани айтилмоқда.