Хитой валютасининг янги рекорди қайд этилди
Хитой юани глобал тўловлар амалиётида тобора оммалашмоқда. Кейинги ойларда юаннинг халқаро транзакциялари тарихдаги рекорд миқдорда ошди, дейилади “Bloomberg” хабарида.
Халқаро банклараро муносабатлар канали маълумотига кўра, дунё транзакциялар бозорининг 3,2 фоизи юан ҳиссасига тўғри келди. Хитой валютаси 2015 йилдаги юксалиш даражасидан ошиб кетди.
Россия ўзаро савдо муносабатларида юан билан тўловни амалга киритиш билан Хитойнинг долларни сиқиб чиқараётганига катта ҳисса қўшди. Бундан ташқари, халқаро фондлар Хитой давлат облигациялари ўзида тобора кўпроқ тутиб тураётгани ҳам Хитой валютасининг янги рекорди қайд этилишига сабаб бўлган.