Хитой табиий офатдан мислсиз зарар кўрмоқда
Хитойда кучли ёғингарчилик ва сув тошқини июль ойида табиий офатдан келиб чиққан иқтисодий йўқотиш ўтган йилга нисбатан қарийб икки баробар кўпайишига олиб келди. AзерТAЖ хабарида шу ҳақда маълумот берилган.
Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ўтган ой табиий офатдан кўрилган, аниқроғи кучли ёмғир, сув тошқини ёки шунга ўхшаш фожиа оқибатида юзага келган иқтисодий зарар 88 фоиз, яъни 76,9 миллиард юан (10,1 миллиард доллар)ни ташкил этган. Бу 2021 йилдан буён энг юқори кўрсаткич.
Масалан, бир ой ичида Хитой бўйлаб 26,4 миллионга яқин одам табиий офатдан жабр кўряпти, 328 киши ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани қайд этилган. 1,1 миллион киши кўчирилган, 12 минг хонадон, жами 157 минг бино вайрон бўлган. 2,42 миллион гектар экин майдонига зиён етган.