Шанхайда бўлиб ўтаётган 7-Хитой халқаро импорт кўргазмасига ташриф буюрган мамлакатимиз Бош вазири Абдулла Арипов кеча Хитой Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашди. "China Daily" нашри мазкур учрашув тафсилотини батафсил ёритди.

Ўзаро муносабатларга тўхталиб ўтган мезбон мулозим икки давлат раҳбарлари жорий йил икки марта учрашгани, умумий келажак сари интилаётган Хитой ва Ўзбекистон ҳамжамиятини барпо этиш бўйича муҳим келишувларга эришилганини таъкидлаган.

– ХХР Ўзбекистон билан мавжуд муштарак англашувларни аниқ ҳаракат ва ҳамкорлик натижасига айлантириб, халқларимизга кўпроқ фойда келтириш учун ҳаракат қилади, – деди Ли Цян. – Давлатларимиз ўзаро муносабатларга доимо стратегик, узоқ муддатли истиқбол нуқтаи назаридан қараши, бир-бирининг асосий манфаатлари ва ташвишларига тааллуқли масалаларда шеригини қатъий қўллаб-қувватлаши, ишончли дўст ва ҳамкор бўлиши керак. Мамлакатларимиз ривожланиш стратегияларини янада уйғунлаштириши, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириши, алоқа инфратузилмаси қурилишини кучайтириши, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини “Бир макон, бир йўл” доирасидаги энг муҳим лойиҳага айлантириши керак. Шунингдек, бу жараёнда янги энергия, рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект, трансчегаравий электрон тижорат, 5Г ва яшил кончилик каби ривожланаётган тармоқлардаги шериклик салоҳиятидан фойдаланишимиз жуда муҳим.

Суҳбат давомида ХХР томони мамлакатимиз билан маданият, таълим, туризм ва камбағалликни қисқартириш каби соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида ҳукуматимиз раҳбари Хитойнинг ютуқлари ва жаҳон миқёсидаги таъсири ортиб бораётганига юқори баҳо бериб, айни дам бу тараққиёт дунё аҳли учун манфаатли бўлаётганини эътироф этди.

– Ўзбекистон “Бир камар, бир йўл” ташаббусини қўллаб-қувватлайди ҳамда савдо, сармоя, энергетика, ишлаб чиқариш, алоқа, кадрлар алмашинуви, транспорт ва логистика соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр, – деди жумладан А.Арипов.

Шунингдек, Ўзбекистон Бош вазири “уч ёвуз куч”– терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши биргаликда кураш олиб борилишини таъкидлаб, давлатимиз Ўзбекистон – Хитой муносабатларини янада ривожлантиришга кўмаклашиш учун ШҲТ ва “Хитой – Марказий Осиё” механизми доирасида муносабатларни ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда ҳамкорликни кучайтиришга тайёрлигини маълум қилди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой – Ўзбекистон: муносабатлар жадал ривожланмоқда