Хитой билан янги келишувларга эришилди
Тошкент шаҳар ҳокими в.б Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация аъзолари Анхой провинциясининг Хефей шаҳрида жойлашган “JAC” енгил ва юк автомобилларини ишлаб чиқарувчи заводнинг инновацион технологиялари ва тажрибаси билан танишди.
Шунингдек, “Nio” брендининг электромобилларини ишлаб чиқариш цикли билан, глобал Volkswagen бренди раҳбарлигида заводни яратиш ва бошқариш жараёнини кўздан кечирди.


Ташриф чоғида ҳамкорлик юзасидан музокаралар бўлиб ўтди. Уларнинг якунлари бўйича “Тошкент инвест компанияси” АЖ ва “JAC” компанияси ўртасида Тошкент шаҳрига инвестициялар киритиш ва саноат зонасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан тегишли келишув имзоланди.
Айни пайтда делегация аъзоларининг учрашувлари давом этмоқда.




Гулноза Бобоева, ЎзА