Ҳисор тоғларида кумуш қиш манзаралари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги мўъжизакор шаршараси ва гўзал манзаралари билан дунёга танилган машҳур Ҳисор тоғ тизмасининг пурвиқор тоғлари оппоқ қорга бурканди.
Кумуш қиш фаслининг эртакмонанд манзаралари кўзларга қувонч, қалбларга хотиржамлик бахш этади. Ота-боболаримиз айтганидек, қишнинг қаҳратони ва қор-ёмғири бизнинг баҳоримизни, ёзимизни, кузимизни сероб қилиш учун экан.
Айниқса, тоғларда муз захираси йиғилиши учун қор кўп ёғиши керак. Бу келгуси йилда деҳқончиликнинг баракали, ҳосилнинг мўл бўлишига замин яратади.
[gallery-5305]
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА