Ҳиндистонда эмланган фуқаролар сони бир миллиарддан ошди
Ҳиндистонда бир миллиарддан зиёд киши коронавирусга қарши ҳеч бўлмаганда бир доза вакцина билан эмланди, деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавия.
"Ҳиндистонни табриклаймиз!" 1 миллиард 153 киши эмланди – деб ёзди Мандавия Twitter да.
Шундай қилиб Ҳиндистон коронавирусга қарши эмланган кишилар бир миллиарддан ошган дунёдаги иккинчи мамлакат бўлди. Сентябрь бошида Хитой коронавирусга қарши эмланган фуқаролар сони бир миллиарддан ошгани ҳақда хабар берган эди.
Шунга қарамай, Ҳиндистон коронавирус ҳолати қайд этилган фуқаролар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда бормоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, ўтган йили март ойидан буён мамлакатда 34,1 миллион киши коронавирусга чалинган, 452 минг киши офат қурбони бўлди.