Ҳиндистон Афғонистон бўйича йиғилиш ўтказади
10 ноябрь куни Ҳиндистонда минтақавий хавфсизлик бўйича мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда.
Йиғилишга Ҳиндистон миллий хавфсизлик агентлиги вакили Ажит Довал раислик қилади. Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари ҳам таклиф этилган.
Бу учрашув чоғи Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
Покистон бу форматдаги аввалги учрашувларда қатнашмаган ва келаси ҳафтадаги йиғилишда ҳам қатнашиш таклифини рад этган. Покистондан ташқари Хитой ҳам бу таклифга жавоб бермаган.
Маълумот ўрнида, 2018 йил сентябрь ва 2019 йил декабрь ойларида учрашувлар Эронда бўлиб ўтган эди.