“Ҳикматли” маҳалласи ёшлари театрда
Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси, вилоят мусиқали драма театри ва Сирдарё тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ҳикматли” маҳалласида яшовчи ёшлар вилоят мусиқали драма театрига борди.


Дастлаб ёшлар вилоят мусиқали драма театрининг кўргазмалар залида ёш иқтидор эгаларининг қизиқарли чиқишларидан баҳраманд бўлди. Сўнг, Тоғай Мурод қаламига мансуб “Отамдан қолган далалар” номли роман асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди. Мазкур тадбир ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, маданий-маърифий ишларга уларни кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилди.

Ш.Суяров, ЎзА