ХДП: муҳим вазифалар белгилаб олинди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида халқ депутатлари Тахиатош туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи билан учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов белгиланган бир қатор вазифаларни қайд этди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 21 февраль кунги “Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгуси йилларга мўлжалланган дастурларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда ҳудудда олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида аҳолига тушунтириш ишларини олиб бориш вазифалари таъкидланди.
Шунингдек, депутатлар фаолиятини янада такомиллаштириш, бунда, сайлов округларида сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш, сайловчиларнинг муаммоларини ўрганиб партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашига етказиш, депутат сўрови институтидан фойдаланиш, ўтказиладиган тадбирларда партия атрибутларини қўллаш тартиби қайд этилди.

Шу билан бирга, “Энг фаол депутат”, “Энг фаол доимий комиссия” ва “Энг фаол Кенгаш” танловларига тайёргарлик кўриш, “Халқпарвар” комиссияси фаолиятини назорат қилиш, Ёшлар парламенти аъзолари билан ҳамкорлик қилиш бўйича ҳам қатор вазифалар ҳақида сўз юритилди. Тадбир давомида, “Найманкўл” овул фуқаролар йиғинини “Янги Ўзбекистон” қиёфасидаги маҳаллага ўзгартириш лойиҳаси тақдимоти билан ҳм танишилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 70-сонли қарори ва Қорақалпоғистон Республикасида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар юзасидан тезислар депутатларга етказилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.