Хайр-саховат тадбирлари давом этмоқда
Янги йил байрами арафасида мутасадди ташкилотлар томонидан хайр-саховат тадбирлари ўтказилмоқда.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти Ғузор тумани бўлинмаси томонидан Янги йил байрами арафасида ҳудуддаги бир гуруҳ кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Хусусан, тумандаги Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро 1-нуруҳ ногирони Собир Қодиров, Истиқбол маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Нигора Шерматова ва шу каби оилаларга фонд томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Эътибор ва ғамхўрликдан диллари шод бўлган отахону онахонлар дуога қўл очиб миннатдорлик бирдиришди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.