Ҳайдовчи машинани ташлаб қочди...
Фарғона вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Фарғона туманида ҳаракатланаётган “Нексия-2” русумли автомашина кузатувга олиниб, ушбу туман ҳудудида тўхтатилганда ҳайдовчи автомашинани воқеа жойида қолдириб ўзи эса яширинган.
Шундан сўнг автомашина белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 730 миллион сўмлик 18 турдаги жами 300 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.Сулаймонов, ЎзА