Хавфли "тиббий тавсиялар" (+видео)
Ижтимоий тармоқларни кузатар экансиз, турли касалликларни "уй шароитида даволаниш сирлари фош" бўлганлиги ҳақидаги кўплаб видеомурожаатларга кўзингиз тушиши мумкин.
Видеомурожаатлар ичида шифокор бўлмаган соҳа вакиллари, психолог тренерлар, “сохта табиб”лар ва хатто оддий уй бекалари томонидан ўзларида синалган ёки синалмаган тиббий тавсияларни маълум бир касалликни уй шароитида ҳам даволаса бўлади дея тарқатилаётганини гувоҳи бўлдик. Афсуски, хатто профессионал шифокорлар томонидан видео орқали берилаётган тавсиялар ҳаммага ҳам тушмаслиги, ҳар бир организм ўзига хос эканлигини унутмаслигимиз зарур. Аслида исталган касалликнинг бошланиш даражаси, беморнинг аҳволи, зарурий текширувлар ўтказилганидан сўнггина асосий ташҳис ва даволаш белгиланиши лозим.
Ижтимоий тармоқлар орқали айланаётган ҳар қандай “тиббий тавсияни” шифокор билан маслаҳатлашмасдан, унинг назоратисиз синаб кўриш жуда оғир оқибатларга олиб келишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Юқоридаги ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида аллерголог Жасур Давлатов ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди:
Батафсил:
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/VSF0vuNSf4w?si=8l_rqMghKHHVbsOZ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Афсуслар бўлсинки, беморлар учун профессионал шифокор қабулига бориб, зарурий текширувлардан ўтиш, аниқ ташҳисдан сўнггина даволанишдан кўра, ана шундай "тиббий тавсиялар" осон ва енгил кўринади. Аммо кейинчалик касаллик оғир босқичга ўтганидан сўнг даволаниш ҳар томонлама бемор учун хавфли бўлиши мумкин.
Телефонингизга келган навбатдаги "тиббий тавсияни" синаб кўришга ёки яқинингизга тавсия этишга шошилманг. Оилавий шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Саломатлигингизни ишончсиз маълумотларга ишонманг. Ўзингиз ва яқинларингизни ҳар қандай асосланмаган "тиббий тавсия"лардан эҳтиёт қилинг!
М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА