Ҳасанбой Дўсматовнинг қўли баланд келди
Тошкентда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз бокс федерацияси билан бир қаторда “Matchroom Boxing” промоутерлик компанияси ва “DAZN” платформаси ва бошқа ташкилотлар томонидан ўтказилаётган бокс кечаси давом этмоқда.
Кечанинг Ҳасанбой Дўсматов ва Муҳсин Кизота (Танзания) ўртасида ўтган беллашувда истеъдодли боксчимиз рақибини иккинчи раундда муддатидан олдин енгди.

Эслатиб етамиз, “Humo Arena” кўп тармоқли муз саройида ўтаётган профессионал бокс кечасида Иқболжон Холдоров ва Санжар Турсунов навбатдаги ғалабасини нишонлади.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, Анвар ИЛЁСОВ(сурат), ЎзА