Ҳасанбой Дўсматов Олимпия ўйинлари ғолиби
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтаётган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида 51 килограммгача бўлган вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов финал босқичида жанг қилди.
Ҳасанбой ушбу вазн тоифасидаги финал жангида франциялик Биллал Беннамага қарши Олимпиада чемпионлиги учун рингга кўтарилди. Мазкур беллашувда боксчимиз ғалаба қозониб, фаолиятидаги иккинчи Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 5 тага етди, уларнинг 3 таси олтин, 2 таси эса бронзадан иборат.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА