Харрис Трамп билан телебаҳс ўтказиш ниятида
АҚШ вице-президенти Камала Харрис 10 сентябрь куни асосий сиёсий рақиби, собиқ президент ва президентликка номзод Дональд Трамп билан телебаҳс ўтказиш ниятида эканини тасдиқлади.
– Дональд Трамп билан баҳсни интиқ кутяпман, – деди Харрис “NBC News” мухбири саволига жавоб бераркан. – Биз тадбирни 10 сентябрга режалаштирдик. Трамп ҳам розилигини эшитдим.
Пайшанба куни собиқ президент келгуси ой Харрис билан уч бор турли телеканалларда даҳанаки жангга киришишга тайёрлигини маълум қилган эди.