Ҳарбийлар ёшлар билан учрашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда ҳарбий хизмат фахрийлари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилояти Кенгаши мутахассислари иштирок этиб, ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.
Суҳбатда ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларга ҳурмат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш руҳида тарбиялаш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида республика миқёсида амалга оширилаётган “Йўловчи” лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилди. Ёшларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, пиёдалар учун белгиланган йўлаклардан тўғри фойдаланиш ва йўлни кесиб ўтишда эҳтиёткор бўлиш юзасидан тавсиялар берилди.
Хусусан, пиёдалар ўтиш жойидан фойдаланишда ҳайдовчилар эътиборини жалб қилиш мақсадида қўл кўтариб ўтиш ташаббуси ҳақида маълумот берилди. Учрашувда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, пиёда ва ҳайдовчилар ўртасида ўзаро ҳурматни қарор топтириш, йўл ҳаракати маданиятини юксалтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
[gallery-31480]
Тадбир давомида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида кутубхона ва музейларга ташрифлар ҳам ташкил этилди. Бу жараёнда уларнинг тарих, миллий қадриятлар ва аждодлар мероси ҳақидаги билимларини бойитишга алоҳида аҳамият берилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА