Ҳарбийлар байрамни янги уйларида нишонлайди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида ҳарбий хизматчилар учун Фарғона шаҳри Тарона кўчасида бунёд этилган 3 та 16 қаватли 192 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли турар-жой биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Фарғона вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулла Бузруков, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят мудофаа ва хавфсизлик тизимлари раҳбарлари иштирок этди.
[gallery-8609]
Маросимда сўз олган вилоят ҳокими тадбир иштирокчиларини байрам билан қутлаб, ҳарбийларга эътибор ва рағбатнинг яна бир намунаси сифатида топширилаётган ушбу уйлар Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа ишлари ва Миллий гвардия ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун кичик Ватан бўлишлигига тилак билдирди.
Ҳарбий хизматчиларга хонадон калитлари тантанали тарзда топширилди.
Меҳмонлар янги уй эгалари хонадонида бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриб, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган шароитлар билан танишди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат),ЎзА