Ҳарбий қисмда бир кун (+видео)
Термиз туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси ташкил этилди.
Унда умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ҳарбий қисмда бўлиб, бир кун давомида ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди.
Тадбир ҳарбий оркестрнинг тантанали чиқишлари билан бошланди. Очилиш маросимидан сўнг ёшлар ҳарбий хизматчиларнинг кундалик фаолияти, ички тартиб-қоидалари ҳамда яшаш шароити билан таништирилди. Шунингдек, саф тайёргарлиги машғулотлари намойиш этилиб, ҳарбий техникалар ва қурол-яроғлар кўргазмаси ташкил қилинди.
Иштирокчилар полигонда ўқув қуроли ёрдамида ўқ отиш машғулотларини бажариб, ўзларини ҳақиқий ҳарбий муҳитда синаб кўрди. Бу жараён ёшларнинг катта қизиқиши ва фаоллиги билан ўтди.
Тадбир давомида пичоқ улоқтириш бўйича кўргазмали машғулотлар ҳам ўтказилди. Якунда ҳарбий қисм раҳбарияти ҳамда масъул ходимлар билан очиқ мулоқот уюштирилиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
[gallery-27911]
“Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга садоқат, жасорат ва фидойилик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Бундай тадбирлар ёшларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишини ошириш, уларни юрт ҳимоячиси бўлишга руҳлантиришга хизмат қилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/whzvJByAitM" title="Harbiy qismda bir kun" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео),ЎзА