Ҳарбий қисмда авлодлар учрашуви ўтказилди
Қўқон шаҳрида ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида уч ҳарбий оила иштирокида авлодлар учрашуви ташкил этилди.
Тадбир аввалида оила аталмиш муқаддас қўрғонни асраб-авайлаш инсоний бурч экани, Ватанга меҳр-муҳаббат, аввало, оиладан бошланиши ҳақида атрофлича сўз юритилди. Шундан сўнг фахрий ҳарбийлар ўзларини яқиндан таништириб, ҳарбий хизматдаги фаолияти ва оиласи ҳақида маълумот бердилар.
[gallery-16308]
Тадбир давомида ёш оилалар вакиллари бой ҳаётий тажрибага эга фахрийлардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Турли интеллектуал-кўнгилочар ўйинлар ўтказилди. Якунда иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА