"Ҳарбин-2025": Медаллар жамғаришда Хитой пешқадам
Бугун, 10 февраль куни Хитойнинг Ҳарбин шаҳрида давом этаётган IX қишки Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида 8 та спорт турида баҳслар ўтказилса, шундан 6 тасида 11 та медаллар жамланмаси учун курашлар бўлиб ўтади.
Кун давомида конькида югуриш, хоккей, кёрлинг, чанғи пойгаси, фристайл ва сноуборд спорт турларида мусобақалар ташкил этилади. Осиё ўйинларининг бугунги куни ҳамюртларимизсиз кечади.

Ортда қолган мусобақалар сарҳисобига кўра, ҳозирда медаллар жамғариш борасида Хитой 16 та олтин, 15 та кумуш, 15 та бронза медали билан 1-ўринда бормоқда.
Кейинги поғонадан жой олган Жанубий Корея спортчиларида 11 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза медали мавжуд. 3-ўринни банд этган Япония 3 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалига эгалик қилиб турибди. Қўшни Қозоғистон спорт делегацияси 1 олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза билан 4-ўринни банд этган.
Т.Рўзиев,
ЎзА