Ҳар бир ҳовлида гулзор: Равот маҳалласи тажрибаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой туманининг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош Равот маҳалласи аҳолиси томорқачиликда ўзига хос тажриба мактабини яратган.
Деҳқончиликка ихтисослашган маҳаллада бугунги кунда 1255 та хонадонда 6650 нафар аҳоли истиқомат қилади. Хонадон эгалари томорқалардан унумли фойдаланиб, барқарор даромад манбаи яратишга эришмоқда.
Маҳалланинг эътиборли жиҳати шундаки, деярли ҳар бир хонадон ҳовлисида лолазор барпо этилган. Ранг-баранг гуллар атроф-муҳитга гўзаллик бағишлаб, маҳаллага ўзига хос қиёфа беради.
[gallery-28627]
Шу билан бирга, маҳаллада чорвачилик ҳам ривожланган бўлиб, аҳоли қўшимча даромад манбаига эга бўлмоқда.
Таъкидлаш жоизки, томорқадан оқилона фойдаланиш аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА