Ҳар бир аёл бахтли бўлишга ҳақли (+видео)
Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, агар аёл, она бахтли бўлса, оила бахтли бўлади, оила бахтли бўлса, бутун жамият, давлат мустаҳкам ва барқарор бўлади.
Сўнгги йилларда аёллар ва болаларнинг турли зўравонлик ва таҳдидларга учрагани ҳақидаги хабарлар тез-тез тарқалмоқда. Афсуски, жабрланувчиларнинг аксарияти бегона шахслар зуғумидан кўра оилавий зўравонликдан кўпроқ азият чекмоқда. Бундай аянчли ҳолатлар эса хотин-қизларни ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришни тақозо этади.
Аёллар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш борасида бир нечта ҳужжатлар қабул қилинди ва амалиётга татбиқ этилмоқда.
Хусусан, мавжуд қонунчиликка асосан, тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг 3 босқичли янги тизими жорий этилган. Бунда “маҳалла” даражасида – “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ижтимоий ходими, профилактика инспектори ва хотин-қизлар фаоли томонидан тазйиқ ҳолати ўрганилади ва доимий кузатиб борилади ҳамда “туман” даражасида - “Инсон” марказларида ҳимоя ордери талаб қилмасдан психологик, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади.
Республика бўйлаб 192 та туман, шаҳарда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар учун шифохоналарда туну кун ишлайдиган “Бирламчи кўмак хоналари” ташкил этилди. Шифохоналарнинг шошилинч бўлимларида (2-3 та койкали туну-кун ишлайдиган) ташкил этилган бирламчи кўмак хоналарига бирламчи руҳий-психотерапевтик ёрдам учун профилактика инспектори ёки ижтимоий ходим хулосаси асосида жойлаштирилади.
Хўш, кимлар “Бирламчи кўмак хоналари”дан фойдаланиши мумкин? Уларга кўрсатиладиган ёрдам тури харажатлари қай тартибда қопланади?
Мазкур савол юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Катта ёшдагилар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бош мутахассиси Зулайҳо Камолхўжаева қуйидагиларни маълум қилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/lKPxgk82qmw" title="Har bir ayol baxtli bo‘lishga haqli" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Тошқораева, ЎзА