Ҳамкорликда лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Бош прокуратура академияси ўртасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида ёшларнинг билим ва малакасини ошириш, бу борада илмий тадқиқотлар олиб бориш, мамлакатимиздаги ижтимоий-ҳуқуқий ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш мақсадида меморандум имзоланди.
Тадбирда Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Aкмал Жумабоев, Бош прокуратура академияси бошлиғи Евгений Коленко, ёшлар, академия тингловчилари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Энди биргаликда бир қатор лойиҳалар амалга оширилади.
Моҳигул Қосимова, ЎзА