Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва “Газпром” ОАЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг бориши ва истиқболлари, жумладан, Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш масаласига эътибор қаратди.

Шуни таъкидлаш керакки, 2023 йилнинг январь ойида “Газпром” ва Энергетика вазирлиги ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси” имзоланган эди.
Н. Зиёдуллаева, ЎзА