Ҳамкорлик бўйича “Йўл ҳариталари” имзоланди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Беларусь Республикасининг Витебск вилояти ижроия қўмитаси раиси Александр Рогожник бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Қабулда Андижон вилояти ва Витебск области ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳар икки томон учун манфаатли эканлиги алоҳида таъкидланди.


Учрашувдаги музокаралар давомида томонлар икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат кооперацияси алоқаларини ривожлантириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, қурилиш йўналишларидаги ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган ишлар режаси белгилаб олинди.


Учрашув якунида Андижон вилояти ва Витебск области ўртасида ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган стратегик “Йўл хариталари” имзоланди.
Фахриддин Убайдуллаев,
Зуҳриддин Умрзоқов (фото),
ЎзА мухбирлари