Ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
Шу кунларда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, дастлабки кунда Шеньжон-Тейжун ишбилармонлар уюшмаси раиси Лн Чинг билан учрашув ташкил этилди. Унда Навоий вилоятида саноат зонасини ташкил этиш, қурилиш, туризм, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларида музокаралар олиб борилди.


Музокаралар давомида “YUTONG” компанияси билан автобус хариди юзасидан шартнома имзоланди.
Делегация аъзолари Урумчи шаҳридаги “MIDONG” саноат паркида бўлиб, металлконструкция ишлаб чиқаришга ихтисослашган “DUOWEI” компанияси фаолияти билан танишди.


Шунингдек, навоийликлар юқори ва паст кучланишли кабель ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Euphratica cable” компанияси ва электр асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи “GUOYUAN ELECTRIC” компаниясида ҳам бўлдилар.
Делегациянинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давом этмоқда.


А.Бўриев, ЎзА мухбири