Халқлар дўстлиги ёш рассомлар нигоҳида
Бугунги кунда юртимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялашга катта аҳамият берилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 10 февралдаги қонуни билан 30 июль мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни сифатида нишонланиб келинади. Шу муносабат билан жойларда турли миллат вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида ёш рассомларнинг “Халқлар дўстлиги ёш рассомлар нигоҳида” мавзусидаги танлови бўлиб ўтди.


Танлов якунида ғолиблар ҳамда фаол иштирок этган ўқувчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.