Халқаро турнирда дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади
Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳрида 23 ёшгача бўлган дзюдочилар ўртасида ўтказилган анъанавий халқаро хотира турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 24 та медални қўлга киритди.
Дунёнинг 21 давлатидан 531 нафар маҳоратли дзюдочи иштирок этган шиддатли беллашувлар якунида истеъдодли дзюдочи ёшларимиз Саъдулла Равшанов (-81 кг), Диёрбек Файзуллаев (-90 кг), Фазлиддин Рафиқов (+100 кг), Зарина Жамалова (-48 кг), Нигина Умирзоқова (-52 кг), Моҳинур Аллаберганова (-57 кг), Гулбаҳор Имомназарова (-63 кг), Нигина Сапарбаева (-63 кг) ва Зарина Бобоназарова (+78 кг) олтин медалларга эга чиқиши ортидан Толдиқўрғон спорт мажмуасида уларнинг ғалабаси шарафига Ўзбекистон мадҳияси янгради.


Халқаро турнир якунига кўра, 9 та олтин, 8 та кумуш, 7 та бронза, жами 24 та медалга эгалик қилган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Т.Рўзиев,
ЎзА