Халқ қабулхонаси мудирининг ўринбосари тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш масалаларига бағишланган мажлис ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси бошлиғи Фаррух Омонов иштирок этди.
Мажлисда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Аллабергенова Нилуфар Реимбаевна — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Н.Аллабергенова тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган.
Мажлис давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири