Гутерриш БРИКС саммитида муҳим масалаларни илгари суради
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтадиган БРИКС саммитига таклифни хурсанд ҳолда қабул қилди. Мулозим ушбу анжумандаги иштирокидан фойдаланиб, бир неча муҳим мурожаатини эълон қилади, дея баёнот берди унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик.
– Ҳозир мураккаб даврни бошдан кечиряпмиз, – деган у ОАВ учун уюштирилган брифингда. – БРИКС саммити халқаро майдонда муносиб ўрнига эга давлатларни тўплади. Биз бу гал минбардан қатор муҳим мурожаатларни етказиш мақсадида фойдаланамиз.
Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва ЖАР етакчиларининг бевосита иштирокида кечадиган БРИКС саммити 22-24 август кунлари пойтахт Йоханнесбургда бўлиб ўтади.
Тузилманинг яна бир аъзоси Россия номидан Президент Владимир Путин анжуманда видеоконференция орқали қатнашишини маълум қилган.