Ғуломжон полвон жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Қувонарлиси, чемпионатнинг эркин кураш беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медали қўшилди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ҳамюртимиз Ғуломжон Абдуллаев -57 кг. вазн тоифасида бронза медали учун кечган беллашувда Шимолий Македония вакили Владимир Егоров устидан ғалаба қозонди ва жаҳон чемпионати шоҳсупасига кўтарилди.

Бугун дунё биринчилигининг эркин кураш баҳсларида -65 кг. вазнда Умиджон Жалолов бронза медали учун курашади. Шунингдек, аёллар курашида Актенге Кеунимжаева (-50 кг), Лайлохон Собирова (-59 кг), Озода Зарипбоева (-76 кг) ўз иштирокини бошлайди.
Маълумот ўрнида: чемпионатнинг юнон-рум баҳслари 18–21 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда Ихтиёр Ботиров, Алишер Ғаниев, Айтжан Халмаханов, Шермуҳаммад Шарипжонов, Абдулло Алиев, Арам Варданян, Жалғасбай Бердимуратов ва Муҳаммадқодир Расулов каби полвонларимиз иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА