Гулистонда “Лойиҳалар ярмаркаси”
Давлатимиз раҳбари томонидан 2024 йил 16 декабрда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон туманида ҳам “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди.
Маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган ушбу тадбирда "Сайхунобод", “Уйчи”, “Зарбдор” ҳамда “Ғиждувон” тажрибалари асосида тайёрланган бизнес режалар тақдимоти ўтказилди. Аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига дахлдор 20 дан ортиқ бизнес режаси муҳокама қилинди.
Фуқароларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, банклар томонидан таклиф қилинаётган имтиёзлар, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Мутахассислар томонидан тадбиркорликка доир қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва янгиликлар, имтиёз ва қулайликлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
[gallery-21402]
Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат),
ЎзА мухбирлари