Гулистонда “Истеъмолчилар уйи” очилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4-мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ва ушбу ҳужжат асосида тасдиқланган “Йўл харитаси”да жамоатчилик назорати, давлат бошқаруви ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки даражасини ошириш масаласи устувор вазифа этиб белгиланган.
“Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” ғоясини амалда рўёбга чиқариш, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият ишларидаги фаоллигини ошириш, жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришда нафақат давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари амалий кўмагида Федерация ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, амалга тадбиқ этилган лойиҳалардан бири “Истеъмолчилар уйи” лойиҳаси ҳисобланади.
[gallery-16718]
Мазкур ижтимоий лойиҳанинг узвий давоми сифатида фуқаролар мурожаатлари билан манзилли ишлаш тизимини жорий этиш мақсадида Концепцияда белгиланган “Давлат+фуқаролик жамияти институтлари+тадбиркорлик субъектлари” тамойили асосида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Сирдарё вилояти ҳудудий бирлашмасининг “Истеъмолчилар уйи” маъмурий мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев иштирок этди.
Ш.Суяров,
ЎзА мухбири