Гулчилик – Янги заминнинг асосий драйвери
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманининг Янги замин маҳалласида гулчилик ҳудуд драйверларидан бирига айланган. Мазкур гўшада 10 та гул плантацияси мавжуд бўлиб, айни пайтда ушбу иссиқхоналарда 155 нафар аёл меҳнат қилмоқда.
Муҳаббат Қўчқорова маҳалланинг тажрибали гулчиларидан. У гул етиштириш билан 5 йилдан буён шуғулланади. Гулчининг 5 сотихли плантациясида айни пайтда 35 турдаги 10 мингдан зиёд гул парваришланмоқда. Ушбу чечаклар анъанавий Халқаро гуллар фестивали учун ҳозирланаётир.
[gallery-16422]
– Ўтган йилги Гуллар фестивалида 3,5 минг дона турфа гул билан қатнашиб, 70 миллион сўм даромад қилгандик, - дейди Муҳаббат Қўчқорова. Жорий мавсумга 2 баробар кўп гул олиб чиқиш ниятидамиз. Даромадни ҳам шунга яраша 150 миллион сўм атрофида мўлжаллаяпмиз.
Плантацияда баҳор, ёз ойларида 10-15 киши меҳнат қилади, куз, қиш мавсумида эса ишчилар сони 40-50 кишигача кўпаяди. Ишчиларнинг ҳар бири ойига 2-2,5 миллион сўм маош билан таъминланади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА