Грузия Президенти ЕИни “катта портлашдан” огоҳлантирди
Грузия, Молдова ва Украина бир вақтда Евроиттифоққа аъзо бўлиб кириши мумкин, деб баёнот берди Президент Саломе Зурабишвили Франциянинг “LCI” каналига берган интервьюсида.
– Ўйлашимча, ушбу уч давлатнинг ЕИга кириши бир муддатда содир бўлади, – деди Грузия раҳбари. – Бу воқеа 2030 йилга тўғри келадими, олдинроқ ёки кейинроқми, билмайман. Фикримча, ўшанда “кучли портлаш” юз беради. Уч мамлакат – Молдова, Украина ва Грузия, тахминан, бир вақтда Иттифоқ сафига қабул қилинамиз.
Европа Иттифоқига аъзо давлат ва ҳукумат раҳбарлари 2022 йил 23 июнда бўлиб ўтган саммитда Грузияга номзодлик мақомини беришга рози бўлган. Украина ва Молдова эса аввалроқ ушбу мақомни олган.