Грецияда яна мигрантлар ҳалокати
Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) шанба куни Греция қирғоғи яқинида қайиқ ағдарилиб, 30 нафар муҳожир ҳалок бўлган ёки йўқолган, дея тахмин қилинаётганини билдирди. Йигирма киши, жумладан тўрт нафар вояга етмаганлар қутқарилган.
19 февраль куни Ливиядан жўнаган қайиқ Крит ороли яқинида ағдарилиб кетди. ХМТ маълумотига кўра, 2026 йилнинг атиги икки ойида Ўрта ер денгизида камида 606 инсон ҳаётдан кўз юмган ёки бедарак кетган. Бу тегишли маълумот тўплана бошлаган 2014 йилдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич.
С.Раҳимов, ЎзА